Assalomu alaykum, Mehmon!
Bosh sahifaga
Kirish

Заха Хадид лойиҳаси асосида қурилган дунёдаги ягона хусусий уй (суратлар)

Барвихада машҳур меъмор Заха Хадид лойиҳаси бўйича ягона хусусий уй қурилиши ниҳоясига етди. Унинг эгаси — Capital Group девелопер компанияси ҳаммуассиси Владислав Доронин. Меъмор аёлнинг ўзи уни "руслар Жеймс Бонди" деб атар эди.

Бинонинг ўзига хослиги — 22 метр баландликдаги асосий иншоот маҳкамланган ингичка бетон. Бу ғоя ўн йил олдин туғилганди, ўшанда ишбилармон ва меъмор Лондонда учрашишган ва Хадид бўлғуси бино чизмаларини салфеткага чизиб кўрсатганди.

Мен унга айтгандим: "Эрталаб уйқудан туриб, шунчаки мовий осмонни кўришни хоҳлайман. Ҳеч қандай қўшниларни кўргим йўқ, мен ўзимни эркин ҳис қилмоқчиман".

Владислав Доронин, ишбилармон

Қароргоҳнинг ўз тунги клуби, спа-салони, сузиш ҳавзаси ва япон боғи бор. Биринчи қаватда меҳмон уйлари ва болалар ётоқхоналари, шунингдек кутубхона жойлашган.

Асли келиб чиқиши ироқлик бўлган британиялик архитектор Заха Хадид 2016 йилнинг мартида юрак хуружи натижасида ҳаётдан кўз юмган. У нуфузли Притцкер мукофотини қўлга киритган ягона архитектор-аёл бўлган. Римдаги XXI аср Миллий санъатлар музейи ва Бакудаги Ҳайдар Алиев маркази каби машҳур бинолар унинг лойиҳалари асосида қурилган.
 

Фото: okogroup.com
Фото: okogroup.com
Фото: okogroup.com
Фото: okogroup.com

 

Bosh sahifaga
0 / 41

Rol.uz Universal Portal

Statok.net UzMasterS.Ru