Assalomu alaykum, Mehmon!
Bosh sahifaga
Kirish

АҚШ бош санитар шифокори парвоз вақтида бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолди

АҚШ бош санитар шифокори Жером Адамс авиарейс вақтида йўловчилардан бирига тез тиббий ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда тиббиёт ходими твиттердаги ўз саҳифасида ёзган.

«Delta компанияси самолётида Жэксонга парвоз вақтида ходимлар бортда шифокор бор ёки йўқлигини сўрашди. Улар тез тиббий ёрдам ҳақида илтимос қилишди. Албатта, бор, дедим. Бемор ўзини яхши ҳис қилмоқда, мен US PHS (АҚШ Соғлиқ сақлаш хизмати – таҳ.) зобити сифатида ёрдам беришга доимо тайёрман!», - дея ёзган Адамс.

The Hill газетасининг таъкидлашича, Адамс мамлакат президенти Дональд Трамп томонидан АҚШ бош санитар шифокори этиб ўтган йили тайинланган. Бундан аввал у Индиана штатининг соғлиқни сақлаш комиссари бўлган.

Bosh sahifaga
0 / 23

Rol.uz Universal Portal

Statok.netUzMasterS.Ru