Assalomu alaykum, Mehmon!
Bosh sahifaga
Kirish

Хитойда мамлакатдаги илк тижорат ракетаси синовдан ўтказилди

Хитойнинг OneSpace Technology компанияси мамлакатдаги илк тижорат ракетаси OS-X’ни муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси маълум қилди. 

Фото: OneSpace

Бу Хитойда хусусий компания томонидан тўлиқ лойиҳаланиб, қурилган ракетанинг илк парвози бўлди. Ракета 17 май куни маҳаллий вақт билан соат 7.33да мамлакатнинг шимолидаги синов майдончасидан учирилган. Ракета баллистик траектория бўйлаб 306 сония учган. Телеканалнинг таъкидлашича, ракетани лойиҳалашдан уни учиришгача бир йилгина вақт талаб этилган.

9 метр узунликка эга OS-X Chongqing Liangjiang Star ракетаси 800 км баландликдаги орбитага фойдали юк етказа олади.

Фото: NEWS.CN
Фото: NEWS.CN

China Daily нашрининг маълум қилишича, OneSpace компанияси 2015 йилда ташкил этилган. 2017 йил майида Chongqing Liangjiang Aviation Industry Investment Group компанияси билан Чунцинда ўзининг тадқиқот ва қурилиш базасини яратиш ҳақида келишув имзолаган.

Жорий йил охирида ишлай бошлайдиган база тадқиқот маркази, “ақлли” қурилиш ва йиғиш маркази, синов маркази ва бошқа ихтисослаштирилган лабораториялардан иборат бўлади. Компания ҳар йили 30 та ракетани қуриб, синовдан ўтказа олади, унинг ҳар йиллик даромади 240 млн долларгача етади.  

Bosh sahifaga
0 / 23

Rol.uz Universal Portal

Statok.netUzMasterS.Ru