Рио-де-Жанейрода спорт мусобақалари вақтида мухлисларнинг стадионга киришларига рухсат берилди.
Унга кўра, эпидемиологик вазият нисбатан хавфли бўлган ҳудудларга стадионнинг 10 фоизигача, хавф даражаси ўртача бўлган ҳудудларда эса 20 фоизгача тўлишига рухсат берилган.
Стадионга мухлислар ҳимоя ниқоблари билан киришади. Улар бир-биридан икки метр узоқликда ўтиришади. Уларга шунингдек жойни тарк этмаган ҳолда ичимликлар истеъмол қилишга ҳам рухсат этилади.